Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда ва манфаатли қилсин, амийн. Илм учун бир масалада шариат ҳукмини билмоқчи эдим, яъни мусулмоннинг 4та аёли бўлса ва 1тасига шаръий сабаб туфайли талоқ берса ва иддаси чиқмасдан 4чи солиҳа аёлга уйланса бўладими ёки талоқ олганни иддаси чиқмасдан янги 4чини никоҳи боғланмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Иддаси чиқмай туриб уйлана олмайди. Валлоҳу аълам!