Ўтмишдаги хатоларим

20:27 / 09.04.2022 | Muzayyana | 2879
Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 8 йил бўлди, ҳозирда 4 нафар фарзанднинг онасиман, турмуш ўртоғим ҳам тақводор, алҳамдуллилаҳ, лекин ёшлигимда кўп ёлғон гапирганман ва динимизга тўғри келмайдиган ҳолатда бўлганман. Яъни намоз ўқимаганман, бўлажак турмуш ўртоғимни ҳам кўп алдаганман, бундан жуда афсусдаман. Аллоҳга шукур, ҳозир ибодатдаман, лекин баъзида турмуш ўртоғим ўтган кунларни юзимга солиб туради, бу эса менинг қалбимни оғритаяпти, тушкунликга тушиб қоляпман . Азиз устозаларим, саволимни қабул қилиб, жавоб берсангиз, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.
Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз билан биргаликда гаплашиб олишингиз ва шу гапларни сизга айтса, ўзингизда қандай ҳис-туйғулар ўтишини гапириб беришингиз керак. Эркак киши аёл кишининг ҳис-туйғулари, ички руҳий кечинмалари нималардан иборат бўлишини, кўнгли нозик эканлигини тушунмайди, тасаввур ҳам қилмайди. Шу сабаб ўзингизнинг ҳолатингизни чиройли сўзлар билан босиқлик ила ифодаланг.Валлоҳу аълам!