Ассалому алайкум ОДИНАҲОН ОПА. Саволим шуки, турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Алҳамдулиллаҳ 2 та ўғлим бор. Турмушга чиқаётганимда бўлажак турмуш ўртоғимга кўнглим бўлмаган. Афсуски ҳозир ҳам шундай. Ота онамни юзлари ерга қарамасин деб тишимни тишимга қўйиб яшаяпман. Хўжайиним борган сари ичкиликка, интернет тармоғига муккасидан кетиб қоляптилар. Ундан ҳам баттар кўнглим совиб боряпти.Аарзимас нарсадан жанжал. Ҳар куни ёнларида ётсам, ароқ, коньяк ҳиди гупуриб туради. Нима маслаҳат берасиз. Нима қилсам тўгри бўлади. Аҳир ҳаммани ҳам бахтли бўлишга ҳаққи борку. Болаларимни, ота онамни ўйлаб, тақдирга тан бериб, ҳаётдан совиганча шундай яшашда давом этайми. Ё бирор иложи борми бу ечимни. Жавобингиз учун ташаккур.
– Ва алайкум ассалом!Бошқаларнинг ёрдамида эрни ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш лозим. У ўзидан ўзи яхши бўлиб қолмайди. Ўнгланмаса кейин ажрашиш қочмайди. Оилада бахт тайёр кутиб турмайди. Уни ҳаракат қилиб топиш керак. Валлоҳу аълам!