Ота-она ва фарзанд ўртасидаги келишмовчилик
11:43 / 30.01.2022 |
Aziza |
568
Ассалому алейкум!
Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин устоз.
Бераётган саволимдан ўзим жуда уятда, ҳижолатдаман. Оиламиз исломий эмасди, ҳозир, Аллоҳга шукур, ҳижобдаман, Аллоҳ қодир қилганча ибодатдаман. Буни ота-онам қабул қилишлари бироз қийин бўлди. Онам намоз ўқийдилар алҳамдулиллаҳ, лекин отам ҳақларида бундай деёлмайман. Намоз ўқишни, илм олишни бошлаганимдан кейин дунёқарашим бутунлай ўзгариб кетди. Дадамнинг ишлари, энг ёмони, спиртли ичимликларни ичишларини ҳазм қилишим ҳаммасидан қийин бўляпти. Охирги кунларда уларни жуда қаттиқ ҳафа қилиб қўйдим... Қилган ишим хатолигини англаб, баттар эзилиб кетяпман. Ўша заҳоти кечирим сўрадим, аммо ҳалигача гаплашмаяптилар биз билан.... Имкон борича намозларимда, дуоларимда Аллоҳга истиғфор айтиб, кечиришини сўраяпман. Сиз яна нима маслаҳат берасиз устоз? Яқинларим ҳидоят йўлига кириши, ва албатта, бу йўлда уларни ранжитмаслигим учун қандай йўл тутай?
Аллоҳ рози бўлсин....
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати: