Қориларга бериладиган шафоат хуқуқи

11:50 / 31.01.2022 | Gulmira Umarxodjayeva | 345

Ассалому алайкум.Аллох сиздан рози булсин.Саволим: Она жуда гунохкор ,жуда кўп гунохи кабиралар килган,намозга киришдан олдин. Фарзанди мураттаб кори ,15 йилдан бери Рамазонда масжидда хатми Куръонга ўтади, илмига амал килади. Киёматда бу қори ўғилга онасини шафоат килиш хукуки берилиши мумкинми? Онаси қори ўғлининг шафоатидан умид қилса бўладими?Она ўта гунохкор ва қалби жуда қора. Илтимос саволимга жавоб беринг, она жуда ноумид ,тушкун ахволда.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлиш ҳам куфрга кириб қолади. Чунки ноумид бўлиш Қуръон таълимотига зид. Модом иймони бор экан онанинг, кечирилиши ва ўғлининг шафоат қилишидан умидвор бўлиш жоиз. Валлоҳу аълам!