Ассалому алайкум! Хурматли Одинахон опа, кўп аёллардан эшитаман, аёл киши туққандан сўнг олдинги, хамма гунохлари ўчирилади, ёки кўзи ёриб, жон берган аёл жаннатий деб? Бу хакида хадисларимизда борми, изланиб кўрдим, топа олмадим хали, лекин хамма аёллар хам ислом динидамаску, гунохлари ўчирилган такдирдаям, жаннатга кириши хакида бироз ўйланиб колдим, бошка дин вакили бўлса хамми?
– Ва алайкум ассалом!Тўлғоқ азоби гуноҳларини тўкиши ҳадисларда айтилган. Аммо буткул бегуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам!