Ассалому алайкум! Икки ёш бир бирини севиб қолсаю, турмуш қуриш талабида юрса, аммо тўй учун имконият бўлмаса, ота-она розилиги билан никох ўқитиб, сўнг бирга яшамасада гаплашиб, кўришиб юрса бўладими? Никохдан сўнг анча вақтдан кейин тўй қилса? Айрим одамлар никох ўқитгандан сўнг бирга яшаш керак. алохида мумкин эмас дейдилар, шунга тўғри йўл кўрсатсангиз
– Ва алайкум ассалом!Никоҳ ўқитиб қўйиб гаплашиб юришни тавсия қилмаймиз. Шундай қилганларнинг кўпи яқинлик қилиб қўйиб, кейин йигитлар қизларни ташлаб кетяпти. Катта тўй қилиш шарт эмас. Енгил тўй қилиб, бирга яшайдиган бўлгандагина никоҳ ўқитиш лозим. Валлоҳу аълам!