Аёл тўй ўтгандан кейин эридан ота-онасиникида 2,3 кун юришини сўраши жоизми?

20:44 / 02.02.2022 | Farrukh Subkhonov | 438
Ассалому аълейкум, Ҳурматли Устоз!
Ишим юзасидан Тошкентда ота-онамдан алоҳида яшаймиз , 3 нафар фарзандим бор . Алҳамдулиллаҳ, аёлим ҳам, ўзим ҳам ибодатдамиз. ота-оналаримиз бундан мустасно. Аёлим ота- онасини кўриш учун 3,4 кунга вилоятга бориб келиш учун рухсат сўради. 1-2 ойдан бери кўриша олмагани ва соғингани айтиб. Эр ҳар 15 кунда аёлини ота уйига юбориши эрнинг фарзи эканини таъкидлади.
Сиздан илтимос, аёлимнинг мендан бу борада рухсат талаб қилиши шариатда жоизми ? Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аёлингиз ҳар ҳафта ота онасини бир марта кўришга ҳақли. Вазият тақозоси билан бир ойда бир бор боришга имкон топса, 3 4 кун қолиши унинг ва ота онасининг ҳаққи. Валлоҳу аълам!