Иш

22:13 / 08.02.2022 | Shoxida | 406

Ассалому алайкум! Устоз, мен ўзим рус тили ва адабиёти йўналиши ўқитувчисиман. Рус тилини яхши кўраман, лекин ўқитувчиликдан кўра таржимонликка кўпроқ қизиқаман. Ҳозирда оилавий шароитимиз туфайли Россияда сафардамиз. Насиб қилса Ўзбекистонга қайтсак яна иш бошлашим керак, ҳаммасидан ҳам диний таълимга қизиқишим кўп. Нима қилишга бошим қотган. Шу йўналишим орқали динимиз йўлида фойдам тегишини ҳохлардим. Маслахат берсангиз. Ёки Россияда яна ўқишимни давом эттиришим керакми. Маслаҳатингиз учун олдиндан рахмат. Оллоҳим илм йўлидаги ишларингизни бардавом қилсин.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рус тилида диний фаолият олиб бориш жуда зарур. Имкон бўлса ўқишга кириш керак. Валлоҳу аълам!