Ассалому алайкум! Ассалому алайкум опа. Якинда 51 ёшли опам вафот этди. Озгина вақт оғриган бўлдилар ва 2кун оғир ётдилар. Шу вақт ичида хамма яқинларидан рози ризочилик сўрадилар, охирги сўзлари калимаи шаходат бўлди аллохга шукур. Шуни ичида биз опа сингилларига агар вафот этсам турмуш уртоғим уйланади, мен розиман, факатгина мен кийган кийимларни хаммасини йигиштириб олиб кетинглар ва ўзинглар кийинглар деб васият қилдилар. Лекин опамни катта овсини (бирга туришмайди, рўзғори алохида) бу кийимларни энди битта битта, ўзим билиб, керакли одамларга тарқатаман деди. Биз эса ғалва чикмасин деб индамадик. Лекин, хозир бизни ичимиз кийналяпти, опамни васиятини бажармадик деб. Кийилган кийимлар аёл кишини ўзини мулкига айланадими. Биз бу холатда нима қилишимиз керак эди.
– Ва алайкум ассалом!Васиятни амалга ошириш керак. Маййитнинг меросидан учдан бирини васият қилиш жоиз. Сизлар васият эканлигинии айтиб уни амалга оширинглар. Овисиннинг бунга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!