Ассалому алайкум! Устоз яхшимисиз, мен 17 ёшдаман, сиз каби илмли аёл бўлмоқчиман, сиз каби илмни тарқатиш, аёл қизларга динни ўргатмоқчиман. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ менга ўзимдаги билимни бошқаларга тушунтириш имкониятини берган. Ота онам Жаҳон тиллари университетида ўқишимни исташяпти. Ота онанинг ризолигини олиш фарзлиги учун уларга ҳўп дея ўша ўқишга тайёрланяпман. Лекин ўз орзуларимни, мақсадларимни амалга, албатта ошираман ин шаа Аллоҳ. Менга маслаҳат беринг, сизга меҳрим муҳаббатим бошқача. Сизга шогирд бўлгим келяпти, мен Қуръон ўқишни биламан. Ин шаа Аллоҳ бу йили ўқишга кириб олсам, Қуръонни ёдлашни ва Қуръон тафсирини ўрганиш мақсадим. Ўзингизга мени шогирд қилиб олинг, илтимос, қандай қилиб сиз билан боғлансам бўлади? Сиз Хадичаю Куброда дарс беришингизни биламан, лекин у ерда ўқишга ота онам руҳсат беришмаяпти, у ерда талабалардан ташқари бошқа аёл қизларга ҳам қўшимча курслар борми? Илтимос мени саволимга беэътибор бўлманг.
Сиз билан албатта кўришаман ин шаа Аллоҳ, сизга яхши шогирд бўлиб, сиздек илм тарқатувчиси бўламан. Сиздек китоблар ёзаман ин шаа Аллоҳ. Менга маслаҳат беринг, нима қилай устоз
– Ва алайкум ассалом!Имкон бўлса араб тили ўрганиш бўлимига киринг. Шаръий илмларни ҳам оз оздан олиб бораверинг. Айни дамда шогирд олиш имкониятим йўқ.