Адолат истаб

05:38 / 16.01.2022 | Muha | 303

Ассалому алайкум! Мен тушган вазият кўпчиликка таниш. Кайнота кайнонам ўзларининг бошлиғини қизини келинликка олишган ва уйда менга бошқача, овсинимга (унинг отасидан тўғриси лавозимидан қўрқиб) бошқача муомала қилишади. Катта келин бўлсам хам, қайнонам 2ламиз доим овсинимнинг хизматидамиз. Адолатсизликлардан безиб, қайнонам мени уришганда гап қайтардим ва жанжал катталашиб кетди. Хозир 1 ойдан бери улар билан муносабатларимни йиғиштирдим. Турмуш ўртоғим эса хақиқатни кўриб турибди, ичида тан олди ва жим туришликни лозим топди, лекин мени қўйиб юбормади. Маслахат беринг, бунга жуда мухтожман. Нима килай? Ажрашиб, хар ким ўз хаётида яшасин десам, эрим кўнмайди. Улардан кечирим сўраб, яна хўрланиб яшаш тарзини танлайми, онаси доим оёк остида бўлаетганини кўрган болаларим, мени келажакда хурмат қилмай қўйишларидан қўрқаман.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Кечирим сўраб хўрланиб яшаш шарт эмас. Аввал ўзингиз учун қандай турмуш тарзини кечириб яшамоқчисиз ана шу саволга жавоб беринг. Ҳаёлларингиздан қандай ўй-ҳаёллар кўпроқ ўтади салбийми ёки ижобийми? Мана шу саволга ҳам ўзингиз учун жавоб беринг. Албатта салбий деган фикр келади. Агар шу салбий ҳаёлларингизни ижобийга айлантирсангиз ҳаётингиз ҳам яхшилана боради. Чунки Аллоҳ Таоло Қуръони Карим оятларида гумонингдаман деб хитоб қилган. Яъни, бандаси нима ҳаёл қилса, нима гумон қилса, нима ният қилса Аллоҳ Таоло шуни мухайё қилади. Шундай экан ҳаёлларингизда, тасаввурларингизда барча сизга ва сиз барчага яхши муносабатда эканингизни ва тинчлик тотувликда, офиятли ва фаровон турмуш кечираётганингизни кўпроқ тасаввур қилинг ва шундай ҳаётни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйинг.Валлоҳу аълам!