Ушбу холатимда кандай йул тутай ?

09:49 / 13.02.2022 | Dilnoza Tursunova | 671
Ассалому алайкум Одинахон опа.Мен бинту содик каналини кузатиб бораман, алхамдулиллах, ўзимга анча керакли маълумотларни оляпман.Якинда бу канал оркали намойиш этилган Исломга багишланган умр хужжатли фильмини кўриб жуда таъсирландим. Шундай олим, заковатли, маърифатли инсон билан бир даврда яшаб, Қуръон ёдламаганимдан уялиб кетдим.Алхамдулиллах хозирда Қуръон ўқишни биламан. Ва Исро сурасига келгандим.Лекин Аллохни иродаси экан, умуртка нерв томирларим шамоллаб, бир жойда қолдим. Кичик суралардан ёд олишни бошлагандим. Хозирда тахорат қила олмайман. Ушбу холатимда қандай йул тутай? Устозим ва сизлар сабаб, Қуръонга қизиқишим ортди Аллохимга шукур. Аллох сизлардан рози бўлсин . Жавоб учун рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратни соғлиқ кўтармаса, таяммум қилиб ўқинг. Валлоҳу аълам!