Оила

08:37 / 13.02.2022 | Feruza Khalilova | 335
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Оилаликман, 1 ёш қизим ҳам бор. Қайнопам туфайлик хозир онамни уйидаман. Қайнопам 2 та фарзандлик, турмуш ўртоғи билан ажрашган ва биз билан бирга яшайди. Келин бўлиб келибманки, қайнопам мени қайнонам ва турмуш ўртоғимга (укаси) ёмонлайди. Уни орқасидан уйимизда доим жанжал. Эримга ундай қилмадим диб ўзимни тўгри эканлигимни хеч исботлай олмайман. Гапиришни бошлашим билан дўппослайди. Кўп уради, хатто миям чайқалиб, хозирда бошим жуда кўп оғрийдиган бўлиб қолди. Ва ойим буни билиб уйга олиб келди. Саволим шуки, турмуш ўртоўим билан ажрашсам, лекин у ажрашишни хохламаса, мен гуноҳга қолмайманми. Лекин қайнонам хотининг ва болангни ёнига борсанг,сени оқ қиламан дебти.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввал оилани ислоҳ қилишга ҳаракат қилиш лозим. Агар эрингиз ўзини ўнгламай сизга зулм қилаверса, ажрашишингиз жоиз бўлади, гарчи у истамаса ҳам. Валлоҳу аълам!