Қироатлар

08:19 / 13.02.2022 | Inson O'zing | 341
Ассалому алайкум! Мен Қуръон ўқишни орзу қилиб юрар эдим, чекка қишлоқда яшаганимиз учунми ёки бошқа сабаб, аёл устозалар йўқ бўлганлиги сабабли, ўзим телефон қурилмаси орқали махсус дастурларни юклаб олиб, ҳаракат бошладим. Арабча ҳарфларни укам ўргатиб қўйди ва у ҳам ўқишига кетиб қолди. Мен аввал муаллими сонийдан бироз ўқиб, машқ қилиб юрдим, кейин Қуръон олдим, тажвиддан дарсларни ҳам очиб кирдим. Бири хотирамда қолса. бошқаси яхши қолмасди, аммо Қуръонга бўлган меҳрим кун сайин соат сайин ортиб борарди. Баъзан маъноларини тушунмасамда, қалбим юмшаб йиғлаб ўқирдим. Токи ўқиб юрганларимда хатоларимни билгунимча шу зайлда ҳар куни Қуръон учун вақт топардим. Охирги пайтларда. кичик сураларни ўқишни ўргатган қорилардан бирининг қироатидан хато ўқишлигимни билиб, ҳозирда ҳатто номозларимда ҳам хато ўқияпман деган қўрқув ва гумон менга тинчлик бермаяпти. Фотиҳ,а ихлос сураларини айниқса қийналиб ўқияпман. Харакат қилсам ҳам айнан қори ўқигандай қироат чиқмайди, пичирлаб номоз ўқиганимда шундай туюлаверади. Хуллас мана шу сабаб билан Қуръондан ўқий олмай, номозда эса ҳадиксираш, ҳатто қўрқувим кўп бўляпти, маслаҳат беринг устоз.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Бирор билимли одамга ўқиб бериб текширтириб олинг. Валлоҳу аълам!