Авлиёларнинг мозорларига эҳсон, садақа бериш жоизми

17:31 / 14.02.2022 | Mahmudxonova Muslimaxon | 413

Ассалому алайкум Устоз Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.Саволим шуки, инсонга бирор бир мусибат ёки дард келса, азиз авлиёларнинг мозорларига масъул шахсларига жонлиқ ё таомни эҳсон ё садақа сифатида бериб, шуни сабабидан шифосини Аллоҳдан сўраш жоизми? Кейинги сàволим шуки, бизнинг туманда "Ўнбир Раҳматга Ҳазрати Балогардонни ҳақларига" деб садақа йиғишади, шуларга садақа бериб, ихлос қилиш ширк эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом!Жоиз эмас. Унинг ўрнига ҳожат намозини ўқиш, собит дуоларни қилиш лозим. Валлоҳу аълам!