Рўзамнинг қазоси

16:08 / 14.02.2022 | Durdona | 252
Ассалому алайкум! Қидирув ҳизматидан саволимга оидларини ўқиб чиқдим. Мен ҳозир 18 ёшдаман.Ҳайз даврим 8синфдалигимда келган, лекин шу 6 ёки 7 синфлигимда рўза тутиб, ҳеч ким кўрмаганида овқат еб олардим, уйдагилар ҳам сизларниики "улама" рўза дейишарди. Аллоҳ барчамизни мағфират қилсин. Тайинли тутмаган эканман. Рўзани тушуниб етганимда эса ошқозоним оғрийдиган бўлиб қолиб тутолмай қолдим.
Сўрамоқчиманки, мен ҳозир даволаниб, анча яхшиман ва қазоларимни тутмоқчиман. Шунда бир марта 60 кунлик каффторат тутиб берсам бўладими ёки 8синфлигимдан бошлаб кунма кун тутаманми?
Ҳайздан олдинги очиб юборганларим гуноҳ эмасми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайздан аввал тутмаганларингизга каффорот ҳам қазо ҳам йўқ, чунки ундан аввал мукаллаф ҳисобланилмайди. Беморлик сабабидан тутилмаган рўзларнинг қазоси тутилади, унинг учун каффорот тутилмайди. Валлоҳу аълам!