Ассалому алайкум!
Биз эрим иккаламиз иложи бўлганда бирга намозни адо этишга ҳаракат қиламиз. Мен эримга яъни имомга эътиқод қилиб ўқийман. Саволим шуки ,масалан бомдод намозини ўқиб бўлгач, тасбеҳ айтиб ўтирамиз. Шу пайтда ҳам эримга эргашган холда 1ҳил сура ёки тасбеҳ айтишим керакми ёки бошқаларини ичимда айтиб ўтирсам бўладими?"
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Намоздан чиққандан кейин иқтидо шарт эмас. Валлоҳу аълам!