Ассалому алайкум! Ассалом алайкум Устоз Одинахон опа! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Устоз мен тил ўрганишга жуда ҳам қизиқаман. Бирор тилни ўрганар эканман, уларни киноларини (албатта фахшона сахналарсиз бўлганларини) яъни тил ўрганишим осон бўлиши учун, ҳозирги кунда ўрганилаётган тилни кўпроқ киноларини, мусиқаларини, радиоларини эшитишни тавсия қилишади. Бу ҳақиқаттан ҳам тилни тез ўрганишга ёрдам берар экан. Ўзимда шуни исботини кўрдим. Саволим шуки, мен кўраётган кинолар фахш эмас. Лекин мусиқаларини фахшона эмас деёлмайман. У қўшиқларда севдим, ўлдим деган мавзулар бўлади албатта. Шуларни эшитишим мумкинми? Мен қасддан буларни хохламайман. Аммо тилни тез ўрганишимга ёрдам бераётгани учун шундай қилаяпман. Бу гуноҳ бўладими?
Жавобингиз учун рахмат! Сизни чин қалбимдан яхши кўраман Устоз! Аллоҳим рози бўлсин Устоз!
– Ва алайкум ассалом!Модом мусиқадан бошқа ўрганишга сабаб бўладиган нарсалар бор экан, ўшалар билан кифояланинг. Валлоҳу аълам!