Ассалому алайкум! Устозим илмингиз бунданда зиёда бўлсин. Авваллари Қуръони Каримни таржимасини ўқир эдим, хар гал арабчасига кўзим тушса, арабий тилда ўқишни дуо қилиб Парвардигордан ялиниб сўрар эдим. Роббим дуоларимни қабул қилди, телефондан, ютубдан, ручкалик китобдан, ишда, уйда ўрганиб олдим, алхамдулиллох. Хозир арабчада бемалол ўқий оламан. Бизнинг давлатда ўқиш, ўрганиш, ўргатиш мумкин эмас. Бизда умуман динга қарши. Мен ишда вақтим бўлганида дарров ёд олиб, ўрганавердим, кечалари қийналиб йиғлаб, беустоз ўрганиб олдим. Агар инсон чин дилдан Роббимга мухаббати бўлса, у йўл топади ўрганишга, ўқишга. Шу сайтлардаги минг бир бахона савол бериб келаётган инсонларга рахмим келади. Улар ўзларини ўзлари алдаб, бемаъни савол беришади. Агар бошқа иш масалан(салонга, гаштакка, туйга, ўтиришга, бозорга) бўлса, турли бахона, истак билан соатлаб боришади. Чунки уларда шунга қизиқиш, истак бор, у албатта боради. Хозирги асрда шунча хам енгиллик бор динга, лекин шунча инсонлар ғафлатда, кўзларини, қалбларини занг босган, минг афсус бўлсин. Қилолмаяпман, боролмаяпман, шароит йўк, хоказо деб турфа хил алдашади. Сизнинг вақтингизни олишади. Парвардигор сизни, бизни, бир хил инсонларни шу илмли, динли, маъруфли қилиб танлаб олганига шукрона қилиш керак. Бу бахтни фақат ягона Роббимга мухаббати бор инсонларга берур. Эй азиз инсонлар, кўзимизни очиш вақти келмадими. Бўлди, қачонгача хар хил бемъни саволлар билан илмли инсонларни вақтини оламиз. Роббим ўзинг бизни кечиргин. Хаммамизга инсоф, офият бергин. Устозим Қуръони Каримни хар ойда хатм қилишга харакат қилябман. Илтимос мени хақимга дуо қилинг. Парвардигор ишингизга, умрингизга, уйингизга барака, ризқ ва офият берсин. Ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шундай бахтни сизга насиб айласин. Валлоҳу аълам!