Билишни ҳоҳлайман

03:40 / 21.02.2022 | Hilolahon | 342
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бундан ҳам зиёда қилсин. Мен мактабда пишириқ пишираман. Мактабимиз ҳусусий, 3 маҳал болаларга овқат беришади. Ота оналар пул тўлаб, болаларини ўқитишади. Ҳар куни овқатлар ортиб қолади, қолган овқатларни олинглар деб айтишади. Олишмаса пўчоққа ташлашади, пишириқни ҳам ҳаммага биттадан пиширамиз. Хонада 3 киши ишлаймиз баъзида пишириғимиздан 2 тадан ёки 3 тадан ортганини уйга оламиз, бу нарса ҳаром ҳисобланмайдими
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ортган нарсаларни олиш учун раҳбариятдан ижозат сўраб қўйинглар. Валлоҳу аълам!