Ассалому алайкум! Хизматларингизни Аллоҳ муносиб мукофотласин. Излаш хизматидан айнан бу масалада жавоб топа олмадим. Онамникига боришга эрим 1 ойда 1 марта рухсат берадилар. Яқинда улар хизмат сафарида бўлганлари учун 2 кун қолиб келдим. Энди эса 2 ойдан кейин борасан деяптилар. 1 хафтада боришга рухсат берилганку десам, агар борсанг сендан норозиман дейдилар. 2 ойдан олдин борсанг сендан розимасман дейдилар, онам хозирда касаллар, шунда хам юбормаяптилар. Уйимга борсам, мендан норози бўладилар ва мен дўзахий бўламанми? Бахтиёр оила китобида- 1 хафтада 1 марта эр рухсат берса хам, бермаса хам бориш мумкин дейилган, бетоб бўлса бориб кўриш мумкин дейилган, шуни айтсам, хохлаган домлангни олиб кел бахслашаман эр норозиман деса 1 йилда хам боришинг мумкинмас дейдилар. Яна бир масала жуда хам қийнаб келаяпти, хар тортишиб қолганимда эрим кечдим сендан.. яшамайман керакмас сендай хотин, кет дейдилар, кейин ярашганимизда талок маъносида айтмадим дейдилар, шу масалада қандай хукм қилинади? Айтган сўзлари билан талоқ тушмайдими ? Илтимос шу саволларга жавоб берсангиз, жуда хам қийнаяпти бу холат.
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз нотўғри айтибди. Кечдим деб жанжал устида айтса талоқ бўлади. Валлоҳу аълам!