Ассалому алайкум! Мен турмушга чикқан оилада қайнотам намоз ўқишимга қаршилар. Лекин шунга карамасдан, ибодатларимни адо этишга харакат киламан. Аммо намоз вактлари кирганда вактида ўқий олмаяпман. Бирон бир юмуш килаётган пайтим намоз вакти якинлашса,, кайнотамдан кўркқанлигим сабабли ишимни ташлаб, ибодатларимни вақтида бажара олмаяпман. Баъзида қазо хам килиб кўйяпман. Менга бу масалада бирон бир маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Намозни кечиктириб бўлмайди. Ундан кўрқманг. Бундай қилишга ҳаққи йўқ. Гапириб озор берса, парво қилманг. Бошқа турдаги зарарларни келтиришга қонунан ҳақи йўқ. Валлоҳу аълам!