Ассалому алайкум! Одинахон опа .Мен 18 ёшдаман, яқинда турмуш қурганман, аммо қайнонамнинг зулмлари туфайли қийналяпман. Мени уйдан хайдамоқчи бўладилар, хамма ишимдан айб топиб дилимни оғритадилар, тухмат қиладилар, онамларни хақорат қиладилар Шу сабабдан яшай олмаяпмиз, турмуш ўртоғим алоҳида квартирага чиқиб кетамиз деяптилар, шу ишимиз тўғрими, гуноҳ эмасми. Шу йўл билан қайнонам бошқа унақа қилмайдилар деган фикрдалар
– Ва алайкум ассалом! Бундан кўра бирор катта одамдан илтимос қилинглар, қайинонангизга насиҳат қилсин. Бундай чиқиб кетишингиз низони янада кучайтириши мумкин. Валлоҳу аълам!