Бола асраб олиш

02:30 / 28.02.2022 | QAhhorova | 329
Ассалому алайкум! Устоз қайнонам 5та бола асраб олмоқчи. Давлат ҳар бир болага 900минг берар экан, кейин стаж ҳам юрар экан. Устоз, бола асраб олишнинг қандай мажбуриятлари бор. Устоз маслахат беринг олсинларми ёки олмасинларми. Агар давлат бераётган пулдан ўзимизга ишлатиб қўйсак, болани ҳаққини еган бўлиб гуноҳга қоламизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бола асраб олиш кўп ажрли ишлардан, айниқса улар етим бўлса. Аммо бунинг ўзига яраша шартлари бор. Улардан уларнинг номаҳрамлигини риоя қилиш. Шунингджек уларнинг молини ҳам. Давлат улар учун ажратган пулини фақат ўзларига сарфлаш керак. Бошқага сарфлаш ҳаром. Валлоҳу аълам!