Дадамнинг биринчи қизи

02:22 / 28.02.2022 | . | 1252
Ассалому алайкум! Дадамнинг биринчи қизи балоғат ёшидан ўтган (22-ёш). Лекин у хали хам дадамдан моддий тарафдан ёрдам сўрайди.У дадамни биринчи оиласидан (ажрашган). Агар дадам бизни хам хожатларимизни қондирса, биз хам индамасдик. Дадам унга касал бўлмаслиги учун катта миқдорда бад воситаларини хам олиб берган экан.Мен эса даволанмаса ёмон оқибатларга олиб келадиган касалман.Мен дадам қийналади деб кўпгина хожатларимни айтмагандим. Агар дадам биринчи қизига моддий тарафдан ёрдам беришга қарши бўлсам тўғри иш қилган бўламанми?Ахир улар ажрашганда безовта қилмасликка ваъда беришганку?
Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Ажрашишган бўлса ҳам у унинг фарзанди. Қизбола турмушга чиқмаган бўлса ота қарамоғида бўлади. Бунинг ўрнига дадангизга яқинлашинг, опангиз билан ҳам яқин бўлинг. Улар ҳам сизга меҳр ва эътибор беришсин. Ислом мана шудир. Валлоҳу аълам!