Ассалому алайкум! Бизнинг уйимизга иссиқ сув ўтказилган, батареядагиларга пул тўланади. Лекин крандан оқиб турадиганида хисоблагич хам йўк, пул хам тўланмайди. Мен онамга бу крандагиси харом, ўғрилик бўлади, десам, ойим айтяптиларки , биз иссиқ сув учун (батарейдагисига) хар бири учун пул тўлаймиз, лекин деярли 2 та хонада умуман ишламаяпти, бир бир ишлаяпти, аслида доим иссиқ бўлиб туриши учун пул берганмиз, масъулларга айтилса, барибир тўлаш шарт дер экан, кўп кунлар иссиқ бўлмаган бўлса хам. Сув хисоблагични эса аслида масъуллар келиб ўрнатиб кетишлари керак, лекин масъуллигини бажармайди, ундан ташқари хар ой мажбурий 50 минг ахлатни олиб кетиши учун пул тўлаймиз, лекин бирор марта ахлатни олиб кетишганмаган, лекин мажбурий пул тўлаш шарт. Яна квартирамиз бор, унда хозир яшамасакда, иссик сув батареядагиси учун пул тўлаш шарт, ахлати учун хам, лекин у ерда хеч ким яшамайди, хавотир олма, давлат сени еяпти, сен уни еёлмайсан, кўринишида жуда кўп гаплар айтдилар менга. Савол, агар шундай бўлса, крандаги иссиқ сув мен учун халолми?
– Ва алайкум ассалом! Тўлаш керак. Давлат қонун қоидасига бўйсиниш лозим. Муаммолар бўлса шикоят қилиб ҳал қилиш лозим. Валлоҳу аълам!