Савдо

20:39 / 01.03.2022 | Mohinur | 329
Ассаламу алайкум Одинахон устоз. Бундан аввал тармоқли савдо ҳақида савол берган эдим, жавобига қуйидаги ссилкадаги жавобни берган экансиз. ҳттп://муслимаат.уз/тармоқли-савдо/. Жавобда бозор нархидан қиммат бўлса сотиб олиш ҳам ҳаром. Ва пул тикиб аъзо бўлса ҳаром деган экансиз. Лекин мен аъзо бўлмоқчи бўлган Вижион компаниясига пул тикиб аъзо бўлмайсиз, ва мен сотиш учун эмас, фақат болаларим учун аъзо бўлмоқчиман, яъни махсулотни тан нархида олиш учун ўзимга ва болаларимга. Шундаям ҳалол бўлмайдими. Бу маҳсулотлар бозорда сотилмайди, фақат шу компаниядан сўраб олиш мумкин. Аъзо бўлсам бўладими, фақат ўзим ва болаларим учун. Ва агар аъзо бўлмасам, сотиб олишим жоизми, чунки бозорда яъни дорихоналарда сотилмайди экан бу дорилар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдо тармоқли бўлса жоизмас. Савдода қўшимча шартлар жоиз эмас. Оддий олди бердига яна нимадирни шарт қилиб қўшса, аъзо бўлишни масалан ё бошқа муштарийларни жалб қилишни, бу савдо тури жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!