Ассалому алайкум! Ман 4 йилдан бери турмуш ортоғим билан яшиман. Бизни ўртамизда коп келишмовчиликла бўлади. Асосан мен уларга ишонмаслигимдан. Олдин жудаям коп хиенат киганла, биза бошидан дунйо карашимиз бошкача бўлган, келишомаганмиз. Тойдан кен билдим, олдин турмуш қуришимиздан битта қиз билан гаплашганаканла була совчи юворганларида қизни ота-онаси бермаган булага, азгина вақт отиб у қизи бошқа йигитга узатишган, шунга карами у қиз мани эрим билан барбир гаплашиб юрган, булаям турмуш қурганимизга қарами гаплашардила 1йил олдин хам, хозирда канака вазиятлигини билмиман. 6 ой олдин бошқа бир қизни хотинлига омохчилиларини билиб қолдим, манга бу нарсаларни ва бошка нарсаларни хам этмила, орамизда ишонч йо. Хозир хичким билан гаплашмиман дила, лекин манда аллақачон ишончсизли пайдо бўлган. Хозир 2та фарзандим бор, вужудимда 2ойли бола бор, болаларим отасиз ўтишини хохламиман. охирги пайит росса коп қол котарвотила, иккикатлигимгаям қарами. Бир биримизга совуб кетвомиз, йо жойдан уриш чиқвуради. Ота онам билан гаплашишимга йол қоймила, бекиниб гаплашаман. Хайоти мазмунини топомаяман, стрессга тушиб қоганман, хичнарса қизиқтирмаяпти. Ман рухан эзилиб бўганман, эримдан мехр хам эьтибор хам омаяман, бўшидан хам омаганман. Бир биримиз билан фақат тўшакда яхшимиз. Кун йоригач бошқа бошқа одам бўлиб қоламиз. Булага нисбатан иссиклик сезмаяман, умрим охиригача севгисиз отишни хохламиман, болаларим хам отасиз улғайишини хохламиман, лекин ўзимда куч , хоҳиш ва истак комаган. Жуда кўп ўзртиришга харакат киганман бефойда бўлган. Илтимос жавоб беринг шу одам билан яшашим керакми болаларим учун, ёки ўзимни хам ўйлашим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Бу масалада психолог қабулига бориб очиқроқ гаплашиб олганингиз маъқул. Ҳар бир ишда, ҳар бир масалада, воқеа-ҳодисалар ва вазиятларда чегара деган нарса бор. Бу шароитда сизнинг сабр чегарангиз қанчалик буни фақат ўзингиз биласиз. Ҳар қандай эркак ва аёл агар адкекват даражада бўлса, маънавияти нормал ҳолатда бўлса бахтлик бўлиши мумкин. Бахтлик бўлиш учун эса кўпгина камчиликларга кўз юмиш керак бўлади. Баъзи ҳолатларга кўз юмиб кетса бўлади. Лекин маънавият, диний масалалар, харом ишларни қилиш, нафсга берилиш борасида одам чегарасини билиши керак. Аёл киши ўз қадрини билиши ва бошқаларга ҳам билдириши керак. Бунинг учун албатта бу аёлда диний ва дунёвий билимлар етарли даражада бўлиши керак. Ўзингизнинг келажагингизни чиройли кўра билишингиз, бу ҳаётда нималарни ҳоҳлашингиз, қандай турмуш тарзини кечиришингиз қилаётган яхши ёки ёмон гумонларингизга боғлиқ. Одамнинг билим даражаси паст бўлса ёмон гумондан қутулиши мушкул. Ҳадисларга мувофиқ яхши гумонда бўлиб яшаши учун одамнинг илм даражаси юқорироқ бўлиши керак. Ажралишни ўйлашдан аввал эҳтимол билимларингизни оширишингиз, шаръий илмларни ўрганиб сўнг бирон қарорга келганингиз яхшидир. Аксарият ҳолларда аёл кишининг илм даражасига биноан эркак кишининг ҳам муносабати ўзгара боради. Валлоҳу аълам.