Ассалому алайкум! Излаш бўлимидан саволларимга жавоб топа олмадим. 1. Қазо намозларни ҳам нафл намозлари каби қуёш чиқаётганда, қуёш тиккага келганда, қуёш ботаётганда ўқиш ҳаромми? Агар ҳаром бўлса қуёш чиқиш ва ботиш қайси пайтга тўғри келади, шуни аниқроқ айтсангиз илтимос. 2. Бир инсондан эшитиб қолдим, йиллик қазоларни умуман қазо намозларда қазо қилганлиги учун саждайи саҳв қилиш керак экан. Агар шундай бўлса шунча саждайи саҳвсиз қилиб ўқиган қазо намозларим нима бўлади? 3. Инсон кийимига, масалан ички кийимига маний теккан бўлса ва у уч марта ювиб сиқилган бўлса ҳам, асорати(доғи) қолса, бу кийим нопок ҳисобланадими?
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Мазкур уч пайтда барча намозларни ўқиш жоиз эмас. Бунинг вақти кунда ўзгариб туради. Шунга бир вақтни айтиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!