Онамдан қаттиқ кўнглим қолган

11:20 / 03.03.2022 | Mekush Axmedova | 428
Ассалому алайкум!
Мен эсимни таниганимдан бери онам бизларни камситиб келади, бизларни катта опам ва холам катта қилган, Онамдан бир оғиз ширин сўз ёки оналик меҳрини кўрмадим, аммо оқ сут берган, қизлик пайтимдан бери ота онамни рози қилиб дуоларини олишни орзу қилиб шунга ҳаракат қилиб яшадим, Аллоҳга шукур отамни дуоларини, розилигини олдим, аммо онам эсимни таниганимдан буён, ҳар гапида ҳеч биринг оқ сутимни оқлай олмайсизлар дея камситишлар билан келяпди, қиз бола бўлсам ҳам жуда кўп ҳаракат қилдим ота онамни рози қиламан деб, биз 4 та ўғил 4 та қизмиз, фарзандлардан фақат мен эмас, ҳаммамиз онамдан меҳр кўрмай ўсдик. Хозир оилалиман, фарзандларим бор, қизлик пайтимда она деган шундай бўлса керак деб йиғлаб йиғлаб катта бўлаверган эканман. Аммо хозир ўзим ҳам она бўлганлигим сабабли онамга ҳайрон қоламан, наҳотки она ўз фарзандига шунчалик бағритош бўлса деб, онамдан жуда қаттиқ кўнглим қолган. Отам ҳам онангдан рози эмасман деб бизга айтган, онам 5 вақт намозини канда қилмайдиган яхши аёл, аммо отамни айтганини қилмайди, ундай қилма бундай қилма деса, атайлаб шу ишни қилади. Мени қийнаётган нарса, мен ота-онамни норози қиладиган иш қилмаган бўлсам ҳам, ор-номусимда оила қурган бўлсам ҳам, шунда ҳам розимасман деяверса , мен онамни розилигини олишим шартми?
Жудаям яхши кўрадиган, сирдошим, елкадошим холам бор, саволим шуки : онамни ўрнига холамни рози қилиб, дуоларини олсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Она хатокор бўлган тақдирида ҳам мақому улуғдир. Унинг бундай ҳолатидан аччиқланиш эмас, балки шундай ҳолатга тушиб қолганига раҳмат назари билан қараш керак. Аллоҳдан ҳидоятини сўрамоқ лозим. Ноўрин розилиги ўтмайди, кўнглингиз хотиржам бўлсин. Аллоҳ адолатли Зотдир. Инсонлар билан бўладиган муносабатда улардан келадиган фойда ёки биздан борадиган фойдаларни эмас, Аллоҳ рози бўладиган ва У Зотни рози қиладиган нарсалар билан ҳисоблашишимиз керак. Валлоҳу аълам!