Ассалому алайкум! Одинахон опа жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Саволимдаги хато ва камчиликлар учун узр! Биламизки аёлларда ҳар ойда 3 7 ёки 10 кунгача ҳайз ҳолати бўлади, аммо мендаги баъзи муаммоларга кўра 1 ойда 2 3 маротаба 3 4 кундан давом этяпти, яъни бир ойда бир маротаба эмас, 2 3 маротабагача ҳайз ҳолати бўляпти. Мен шу холатда нима қилишим керак, намозларим нима бўлади?Агар шунақа бўлса, ҳар намозга янгитдан таҳорат олиб ўқишим керакми ёки тугаш вақтини кутишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!.
Истеҳоза: https://muslimaat.uz/maqola/28407