Либосни поклаш

21:51 / 03.03.2022 | Рашидахон | 357
Ассалому алайкум! Баъзида кир машинада ҳам ювамиз , кир машинамиз ярим автомат, тўлиқ эмас, яъни сиз сув қуясиз, у фақат айлантириб беради, кейин сиз томонингиздан сиқиш бўлимига олинади ва у сиқади. нажосатли кийимларни жамлаб солиб, устидан сув қуйиб, айлантириб бергач, сиқиш бўлими сиқиб берса, шу кийимлар намозга яроқлими? Ёки яна тоза сувда чайқаш керакми? Бу холат ҳеч қандай кимёвий воситалар солинмаганда тўғрими? Кимёвий воситалардан фойдалангандачи?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гумонингизда тоза бўлди деган ўй кифоя. Валлоҳу аълам!