Ассалому алайкум! Устоз сизни каналларингизни анчадан буён кузатаман. Аллох рози бўлсин. Устоз, мени турмуш ўртоғим жуда яхши инсон, хурмат қиламан, лекин намозга бепарво вақтим, йўқ деб ўқимайди. Жума намозларигаям баъзида бора олмайди, тўғри вақтлари тиғиз, лекин имкон топса бўлади, хамиша хаққига дуо қиламан. Юзларига айтолмайман, янги келинчак пайтларимда хатто намозга қаттиқ талаб қилганман, ажрашаман деганман. Лекин уддалай олмадим, 4 фарзандим бор. Хатто энг кичик 7 ёш қизим ҳам Қуръон ўқимоқда. Дадамизга ачинаман, илтимос, қандай қилиб ундасам бўлади, ўзим айтолмайман, аччиғи келади, табиати сирлироқ. Олдиндан рахмат, ҳақларига дуо қилиб қўйинглар, барчамиздан Аллох рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳдан https://t.me/muallim_media/308