Ассалому алайкум! Қилаётган хизматларингиздан Аллоҳ рози бўлсин Устоз. Саволим шундан иборатки, аёллар учун тажвид илмини, Қуръонни тўғри ўқишни ўргатадиган ва Ўзбекистон томонидан Устозага ижоза берилган жойлар ҳақида сўрамоқчи эдим. Қаерда ўргансам бўлади? Тажвиддан хабарим бор, лекин жуда чуқурмас. Қуръонни чуқур ўрганишни ва бошқаларга ҳам ўргатишни хохлайман. Ўқув марказлар кўп, лекин рухсатлари борми, йўқми билмаяпман, рухсати йўқ Устозада ўқишга чўчияпман. Менимча бу савол кўпчиликка қизиқ. Илтимос маълумот беринг, қаерга бориб, кимдан ўргансам бўлади. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Ислом цивилизацияси маркази, Тошкент Ислом институти ва Хадичаи Кубро аёл қизлар мадрасасидаги уч ойлик курсларни тавсия қила оламиз. Валлоҳу аълам!