Гепатит б кассалиги

09:13 / 06.02.2022 | ..... | 584

Ассалому алайкум! Менда гепатит б кассаллиги борлиги аниқланди.оддийроқ тури экан.хозирда етти ойлик хомиладорман. бола туғилиш жараёнида гепатит б кассаллиги болага ҳам ўтиши мумкин экан.саволим болага кассалик ўтмаслиги учун нима қилиш керак ўзим туғишим тўғрими ёки апиратсия йўли биланми.олдиндан рахмат.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладорлик даврида ўткир вирусли гепатит Б  касаллигининг аникланиши унинг енгил ёки огир кечишига карамай тугрук жараенини Кесарча кесиш амалиёти билан утказишни токазо килади . Бола она корнидалигида ёки тугрук пайтида гепатит В вируси билан зарарланиш йуллари тафовут килинади .
Трансплацентар инфекцияланиш , яьни бачадон ичида болани зарарланиши  2-10% ҳолларда, айниқса платцентанинг турли хил шикастланишлари (кучиши , фетоплацентал этишмовчилик) мавжуд бўлганда мумкин.  Боланинг инфекцияси 85-95% да туғруқ пайтида қон билан алоқа қилиш, туғилиш каналининг инфектсияланган секрециясини ютиш орқали содир бўлади.  Контаминатцияланган сутни эмизиш ҳам янги туғилган чақалоққа инфецияни кетишини келтириб  чиқаради.  Кейинчалик, онадан болани юқтиришнинг маиший-коньтакт йули вужудга келиши мумкин.
 Янги туғилган чақалоқларда касалликнинг оғирлиги онанинг қонида ма'лум белгилар мавжудлиги ва гепатит В вируси билан бирламчи инфекцияланиш содир бўлган ҳомиладорлик даври билан богликдир .Агар инфекция ҳомиладорликнинг 1- ёки 2- триместрида содир бўлган бўлса, бола. 25% касалланган ҳолда туғилиш эхтимоли бор ва шу билан бирга  ҳомила гипотрофияси ривожланиши мумкин, эрта туғилиш содир булиши мумкин .  Агар касалликнинг ўткир босқичи учинчи триместрда содир бўлган бўлса, вирусни ҳомилага у́тиш хавфи 70% ни ташкил қилади.  Агар она HBs Ag  ташувчиси бўлса, у ҳолда болада 10-20% инфекцияланиш хавфи мавжуд.  Онада HBsAg  аниқланганда, болада инфектсия хавфи 70-90% гача кўтарилиши мумкин .  Етарли даражадаги иммунитетга эга  оналардан туғилган чақалоқлар энг яхши имкониятга эга ва инфектсияни ривожланиш хавфи анча  паст хисобланади . Валлоҳу аълам!