Қабрга қўйиш дуоси

11:09 / 07.02.2022 | ™_ТаДжИк_™ | 994

Ассалому алайкум! Ота онани фарзанди қабрга қўяётганда фарзанд қандай дуоларни ўқиб қабрга қўйиши керак?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Маййитни қўйишда «Бисмиллаҳи ва фи сабилиллаҳи ва ала миллати росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейилади. Маъноси: «Аллоҳ номи билан ва Аллоҳ йўлида ва Пайғамбар алайҳиссалом миллатларида (қўяман)». Валлоҳу аълам!