Ассалому алайкум! Менинг 1 ярим ёшли ўғлим бор. Ўзингиз биласиз ёш болалар янги ҳил турдаги овқатлардан еб кўришади. Ўша пайтда ошқозонлари учун янгилик таом бўлгани учун яхши ҳазм бўлмайди. Мен креон мезим дорилари таркибида чўчқадан олинадиган маҳсулот борлигини ва у дори ҳаромлигини биламан. Лекин уйдагиларга бунинг фарқи йўқ. Қиёмат куни билиб туриб ҳаром едирганим учун жазо олишдан қўрқаман. Сиздан илтимосим шуки ҳазм қилиш учун ҳалол бўлган дорилардан айтсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Юниэнзим препарати ўсимликлар асосида тайёрланган, шундан фойдалансангиз бўлади. Хар овқат пайтида кунига 3 маҳал, яримта таблеткадан ичиришингиз мумкин. Валлоҳу аълам!