Ассалому алайкум! Муслимаат уз ҳаяти. Сизларни жуда ҳурмат қиламан. Ва орангизда Аллоҳ дуоларини ижобат қилгувчи бандалари борлигига умид қиламан. Исмим Муниса ёшим 20 да. Сизлардан ҳаққимга дуо қилишингиз жуда илтимос қилардим. Ота онам мени истамаган кишимга турмушга мажбурлаб беришмоқчи. Биз сени мажбурламаяпмиз деб босим қилишяпти. Онамга очиқладим, айтдим ҳам онам хўп, онасига айтаман, майли деб унамадилар. Айтмадилар. Билиб туриб қиляптилар. Нафратланиб кета бошлаяпман улардан. Истиҳора қилдим. Кўнглим бўлмаяпти. У бенамоз оила. Ҳижобсиз. Қуръонни ўқишлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Мени ниятларим умидларим бошқа эди. Кўп кўп дуо қиляпман. 40 минг марта истиғфор айтдим. Сизлардан илтимосим, ҳаққимга дуо қилинг ва менга маслаҳат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзи муҳофаза қилсин! Валлоҳу аълам!