,Ассалому алайкум! Устозим, мен дорххонада ишлайман. Хар доим ишимга турли хил инсонлар келади. Баъзи инсонларни танимайман, шу дорилардан беринг, илтимос, роса мухтожман, дарров обкеламан деб алдаб кетишади. Бошқалари жуда чўзиб юборишади, бир хиллари сўзида туради, вақтида обкелади. Алдаб кетганларига роса аччиғим чиқади, нахот инсоннинг лабзи бўлмаса, қиёматда нима деб жавоб беради дейман. Кўпини Аллох йулида кечдим дейман. Менга хам зиён бўлади иложим йук. Кўчада кўрсам хам ўзимнинг пулимни сўролмайман, хаё қиламан уриш қилиб кетадими деб. Клиентларимни хеч хам алдамайман, докторлар фирма билан ишлашади,, мен уларга яхши сифатли хамёнбоп дориларни сотаман, консультатция бераман. Хаммаси ота онангизга рахмат таълим бергани учун дейшади. Хурсанд бўламан, ёши катта инсонлар дуо беришади. Хафа бўлганим кўпинча қарздорларнинг ўрнига тўлаб юраман. Кўпинча ўйланиб юраман, мен зарардами фойдадами билмай қолдим деб. Кўпроқ истиғфор айтаман, ишда Қуръон уқиб дуода инсоф, иймон, офият сурайман. Лекин инсонларга хайрон қоламан, қарзга олиб алдашади, нима фойдаси бор. Қочиб қаерга хам борар эди дейман. Мен хам шу ишларимдан Роббимдан савоб сўрашим ёки ажр кутишим тўғрими.
– Ва алайкум ассалом! Мазлумларга ажр бор. Ҳаққингизни риоя қилинмаса мазлум ҳисобланасиз. Уларга қарзга бермасликка ҳақлисиз. Муҳтож одамга ўз ихтиёрингиз билан ёрдам қилсангиз ёки қарзидан кечворсангиз албатта савоб бўлади. Валлоҳу аълам!