Ассалому алайкум! Излаш хизматидан тополмадим узр. Ҳозирги кунда кўпчилик аёллар ҳайз вақтида бир марталик прокладкалардан фойдаланишади. Бу қулайроқ . Шуларни ахлатга ташлаш исроф деб эшитдим. Инсон қони эмиш, уни ахлатга ташлаш мумкинмасмиш. Мен у харом қон ташласа ҳеч нима қилмайди деб юбордим. Ўзимча аниғини билмай фатво бервордим деб сиздан сўрашга қарор қилдим. Саволим билан қимматли вақтингизни олган бўлсам кечиринг.