– Ва алайкум ассалом! Бу масалада кенроқ маълумотга эҳтиёж йўқ. Ҳайз ва нифос нажасдир. Нажас нарса ташланади. Аввалги замонларда ҳозирдагидек воситалар бўлмаган. Шунга, эски латталар ишлатилган. Ҳозирда эса имконият туғилди. Бу кесак ўрнига хало қоғозларини ишлатишга ўхшаш иш. Шариатда воситаларга эмас, асосан мақсадларга эътибор қаратилади. Асосоий мақсад нажасдан халос бўлиш, бу ҳар замон амалга оширилаверади, воситалар турли бўлсада. Муҳими ўша воситалар шариатда ман қилинмаган бўлса бўлди. Шунингдек тагликлар ва хало қоғозлари нажасни кетказиш мақсадида чиқарилган, ундан бошқа нарсага ярамайди ҳам. Ҳайз ва нифос қонлари ювилиши шарт, деган гап ҳам йўқ. Валлоҳу аълам!