Намоз

11:04 / 08.03.2022 | Umida | 309

Ассалому алайкум! Устоз, агар саволим ўхшаш бўлиб қолган бўлса, минг бора узр. Намозни тез ўқиб бўлмайди, аммо мени 2 та ёш болам бор, энг кичигим 9 ойлик. У эмаклашни бошлади,  ердаги нарсаларни оғзига солиб ютишидан қўрқамиз. Шомдан бошлаб ишим кўпайиб кетади. Ҳали ошхонада, ҳали идиш ювиш, бир тарафдан болам ва намозимни ўқишим керак. Хуллас, намоз ўқиш пайтимда боламни уйдагиларга, бобо бувисига бериб ўқияпман. Аммо тез ўқияпман, чунки инжиқ бўлиб ҳам қолган . Ойижон бола йиғлайверса, болани ташлаб намоз ўқиди дейишларидан қўрқаман . Шундоғам улар доим қаршилар. Мен болам йиғлаб, уларга оғирлигим тушмаслиги учун намозни тез ўқиб олсам бўладими. Жавобингиз учун олдиндан рахмат устоз.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Рукнларига энг оз миқдорни бериб намозни енгиллатиш жоиз.  Валлоҳу аълам!