Қуръон

11:46 / 09.03.2022 | Shoira | 452
Ассалому алайкум ! Устоз, мен Қуръони каримни ўқийман, хозирда уйда ёш болалиман, шунинг учун кўп тиловат килолмаяпман. Уйда 6 та Қуръон китоб бор, барини ўқий олмайман баъзид. Бобомнинг айтишларича, хар бир Қуръони каримни бир кунда камида юз оят ўқиш керак экан. Шунга кўп ўйланаман, бировга берайми деб, лекин ўзим хар турдаги Қуръони каримни тўплашни хохлайман, фарзандларим учун хам. Маслахатингиз учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар куни ўқиш шарт эмас. Аммо узоқ муддат ўқимай ташлаб қўйиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!