Исм ўзгартириш

22:38 / 09.03.2022 | . | 1788
Ассалому алайкум! Қайнсинглимни исми Зулхумор. Турмушга чиққанидан кейин, турмуш ўртоғи исмингиз дунёвий исм деб, Раёна исмига ўзгартиришди. Мениям тўйдан кейин, Шоҳсанам исми мумкинмас деб, Солиҳа деб исм қўйганди хўжайиним. Хозир қайнсинглимни Раёна десам, хўжайиним ўзини исми билан айт, Зулхумор исмини ҳеч ёмон тарафи йўқ дейди. Лекин исм ўзгартиргандан кейин, эски исми билан чақирган одамга гуноҳлигини эшитгандим. Шунга қайси исми билан чақирганим яхши? Маслахат беринг илтимос. Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўладиган ери йўқ. Икки исми билан чақириш жоиз. Валлоҳу аълам!