Зиёратгоҳ

09:23 / 09.03.2022 | Mohinur | 325
Ассалому алайкум! Одинахон устоз, бугун ҳазрат Довуд алайҳиссалом зиёратгоҳида бўлдик. Хазрат Довуд алайҳиссалом кириб кетган ғорга кирганимизда маъсул ҳодим ўнг томонга қараб ният қилинглар, чап томонга қараб Аллоҳдан гуноҳларни авф қилишини сўранглар дейишди. Бу қанчалик тўғри ? Зиёрат оҳирида одамлар зиёратинглар қабул бўлсин дейишди, шундай дейиш тўғрими ? Инсон зиёрат қилиб ҳам савобга эга бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўнг ёки чапга қараш ҳақида кўрсатма йўқ. Қабул бўлишини сўраши бор. Зиёратга ҳам савоб бор. Валлоҳу аълам!