Ошқозон оғриганда рўза тутиш

08:56 / 11.02.2022 | Robiya | 864

Ассалому алайкум! Менга рўза тутиш фарз қилинган аммо ошқазонимда муамо борлиги учун 10 ёки 15 кундан кейин ошқазоним оғрийди. Рўза тутиш мумкин эмас, дейишади. Аммо мен тутишни хоҳлайман. Нима қилсам бўлади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Беморлар, мусофирлар ва хомиладор аёллар руза тутишдан узрлилар тоифасига кирадилар .  Бемор деганда барча бироз бетоблар назарда тутилмаган . Мусулмон инсон беморлигини кетказишга харакат килиши ва имкон кадар Рамазон ойи рузасини тутишга харакат килиши керак . Шунда хам ахволи руза тута ола олмайдиган холатда булса унда узрли булади ... Сиз ошкозонингизда муаммо борлигини айтибсизку , айнан кандай касаллик эканлигини айтмабсиз ... Агар сизда ошкозон, 12 бармок ичак яраси касаллиги эмас  сурункали гастрит булса хозирдан рузага ошкозонингизни тайёрлаб борсангиз булади . Енгил , витаминларга бой пархез таомлар билан ва айрим гастропротектор дори воситаларини кабул кила бошласангиз ин шаа Аллох, Рамазон рузасини тута оласиз деб уйлайман . Агар сизда кислота юкори гастрит тури булса ва хозир зурикиш даврида булса , хозирдан Омепразол 20 мг ни  эрталаб оч коринга 1 махал ва Ранитидин 150 мг 1 таблеткадан 2 махал ( эрталаб ва кечки пайт ) овкатланишдан 30 минут аввал кабул кила бошланг ( клиникага караб 10 кундан 3-4 хафтагача ичишни давом эттиришингиз мумкин ) . Подорожник ути дамламасини ярим стакандан 3 махал 1 ой ичинг . Аччик , ширин ва тузламаларни чегараланг . Хамирли , ковурма таомларни рационингизда  камайтиринг . Хафтада 2 марта суннат рузаларни тутиб узингизни кузатинг , Агар касаллигингиз зурикмаса ин шаа Аллох, Рамазон ойи рузасини тута оласиз . Рамазонда бирданига овкатланмасдан аввал суюклик ,шарбатлар кабул килиб , сунг енгил ,суюк таомлар билан кифоялансингиз ошкозонингизга манфаатли булади . Валлох,у аьлам .Валлоҳу аълам!