Назр рўза

03:46 / 11.03.2022 | Iymona | 345
Ассалому алайкум! Одинаҳон опа, Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мен кўп йиллар фарзандли бўлмадим, рамазон ойи кирганда Аллоҳдан ҳар бир берган фарзандинг учун 70 кундан назр рўза тутиб бераман деб дуо қилиб фарзадн сўрадим. Алҳамдулиллаҳ ўша ойда ҳомиладор бўлдим, ҳозир 2 та қизим бор, қизларими сутдан чиқардим. Хозирдан душанба ва пайшанба кунлари назр рўза деб ният қилиб рўза тутяпман. Саволим шуки, шундай давом этиб 70 кундан тутсам бўладими ёки 70 кун тўхтатмасдан тутишим керакми
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қандай деб ният қилган бўлсангиз ўшандек тутасиз. Кетма кет тутишни ният қилмаган бўлсангиз кетма кет тутиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!