Хомиладорлик вақтида

07:08 / 14.03.2022 | Madina | 433

Ассалому алайкум! Ва рохматуллохи ва барокатух. Мен хозир хомиладорман ва менга жуда кўпчилик хомиламни дунёга келтиргунимгача Қуръони каримни 7 маротаба хатм қилишни маслахат беришмоқда ва агар шундай қилсам қиз бўлса қория, ўғил бўлса, қори бўлиб туғилишини айтишди. Буни ижтимоий тармоклардан хам изладим, жавоб топа олмадим. Шунга сизнинг фикрингизни билмоқчиман. Рахмат!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Диний кўрсатмаларда бундай тавсия келмаган. Тарғибот учун айтилган гап холос. Валлоҳу аълам!