Тун ярмида ўқилган хуфтон намози учун ният

03:45 / 15.03.2022 | its. sml | 392
Ассалому алайкум! Туннинг ярмида, яъни бомдоддан олдин хуфтон намозини ўқимоқчи бўлсам, қандай ният қилишим тўғри бўлади? "Кечаги" ёки "бугунги" дейишга ўйланиб қолганим учун, "шу туннинг хуфтон намозини" деб ўқияпман. Аллоҳ қалбимиздагини билувчи, ният катта аҳамиятга эга эмас деб эшитганман. Қандай ният қилиш жоиз? Аллоҳ рози бўлсин, олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! То бомдод киргунича ўша куннинг хуфтони бўлади. Валлоҳу аълам!